Янги стадион сиғими 45 минг ўрингача кенгайиши мумкин – Алмати ҳокими
ALMATY. Kazinform – Алматида шаҳар маслиҳатининг навбатдан ташқари XXXIX сессияси бўлиб ўтди.
Сессия давомида Алмати ҳокими Дархан Сатибалди мегаполисннинг 2026-2028 йилларга мўлжалланган бюджет лойиҳасини тақдим этди.
Ҳоким 2026 йил учун маҳаллий бюджетдан 2,8 триллион тенге ажратилганини таъкидлади. Шундан 50 миллиард тенге иқтисодий ривожланишни рағбатлантиришга сарфланади. Йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун ҳам катта маблағ ажратилади.
Алмати ҳокими ўз нутқида мегаполисда қурилиши режалаштирилган янги стадионнинг сиғими ошиши мумкинлигини айтди.
«Президент фармонига мувофиқ, халқаро стандартларга мос янги стадион қурилиши давом эттирилади. Ҳозирда унинг сиғимини 35 мингдан 45 минг ўринга ошириш масаласи кўриб чиқиляпти. Қурилиш 2027 йил охирига қадар якунланиши режалаштирилган», - деди Дархан Сатибалди.