Янги ўқув йили бошида Қозоғистон мактаблари масофадан ўқитишади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой янги ўқув йилида барча ўрта мактаблар ўқувчиларини масофадан ўқитишни таклиф қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 60 мингдан ошади.

«Уларнинг 1700 нафари болалардир. Анъанавий мактабда ўқишни бошлаш болалар орасида инфекция тарқалиш хавфини ошириши мумкин ва вируснинг мактабдан ташқарида тарқалишига имкон беради. Умуман олганда, ҳар йили респираторли вирусли инфекциялар (РВИ) билан касалланганларнинг 70 фоизи 14 ёшгача бўлган болалардир. «ЎРВИнинг мавсумий кўпайиши ва коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазиятнинг мураккаблиги сабабли, ўқув йилининг биринчи чорагида кам таъминланган мактаблардан ташқари барча синфларда масофавий ўқишни кўриб чиқиш яхшироқ деб ўйлайман«, - деди у.

Муаллиф: Аян Бекенўғли
Сўнгги хабарлар