«Янги Қозоғистон» ғояси Абай фалсафасига тўлиқ мос келади – Мажилис раиси
Ерлан Қошанов мамлакат тақдирини белгиловчи мақсадларга тўхталиб, «Янги Қозоғистон»нинг келажаги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Янги Қозоғистон нима ўзи?» Бу ҳозир энг кўп бериладиган савол. Президент яқинда аниқ жавоб берди - бу адолатли Қозоғистон. Ва «янги қозоғистонлик» қандай бўлиши керак? Буни бир ярим аср аввал шу заминда туғилган буюк мутафаккир Абай айтган эди. Беш нарсадан узоқ бўлмоқ, беш нарсага интилмоқ керак. Кўриб турганингиздек, Абай фалсафаси Президентимизнинг «Янги Қозоғистон» ҳақидаги фикрларига тўла мос келади»
, - деди Палата раиси.
Мажилис раиси Президент томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар янги имкониятларни очиб беришини таъкидлаб, келгусида парламентнинг роли янада кучайишини, мамлакатимиз сайлов тизимида қатор ўзгаришлар бўлишини таъкидлади. Хусусан, шаҳар ҳокими сайлови энг оммабоп мавзулардан бири эканини таъкидлади.
«Мамлакатда бу мавзу тез-тез муҳокама қилинади. Биз унга босқичма-босқич келяпмиз. Ўтган йили 1000 га яқин қишлоқ ҳокими халқ томонидан сайланган. Келгуси йилдан туман ҳокимларини сайлашни бошлаймиз. Келгуси босқичларда барча қишлоқ, туман ва шаҳар ҳокимлари бевосита халқ томонидан сайланади. Ҳудудлар раҳбарларини тайинлаш масаласига келсак, авваллари Президент томонидан кўрсатилган ягона номзод 20-30 нафар вилоятлар маслихатлари депутатлари билан келишиларди. Энди Президент камида иккита номзод кўрсатади. У барча даражадаги, туман, шаҳар ва вилоятлар массиҳатлари депутатлари томонидан сайланади»
, - деди у.
Давлат раҳбари вилоят аҳлини Абай вилояти ташкил этилгани билан табриклаб, Қасим-Жомарт Тоқаев ташаббуси билан мамлакатимизда кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
«Семей – миллат зиёлиларини бирлаштирган қозоқ маънавияти маскани. Шу боис, тарихий нуқтаи назардан, ҳудуд ва аҳоли сони жиҳатидан бу адолатли қарор бўлди, деб ўйлайман. Шундай экан, сизларни ўша тарихий адолат қарор топгани билан чин қалбимдан табриклайман. Абай вилоятининг асосига айланадиган Семей ўлкаси ўз тарихида янги саҳифа очмоқда. Президент бошчилигидаги барча қозоғистонликлар Абай вилоятини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратадилар. Парламент Мажилиси ва AMANAT партияси бу масалада сиз билан бирга бўлади»
, - деди Ерлан Қошанов.
Мажилис раиси Семей шаҳридаги тез тиббий ёрдам шифохонаси жамоаси билан учрашди.
Мамлакатдаги девор материаллари ишлаб чиқарувчи йирик корхоналардан бири – «Силикат» заводида бўлди.
150 ўринли ногиронларни реабилитация қилиш маркази қурилиши билан танишди.
Абай туманидаги Қарауил қишлоғида ҳам бўлди.
«Юртимизда Қарауилни билмайдиган қозоқ бўлмаса керак. Бу одамзотга Абайдек улуғ намоёндани берган муқаддас тупроқ»
, — деди Ерлан Қошанов.
Учрашувда Абай вилоятини ташкил этиш ташаббуси учун бутун туман номидан Президентга миннатдорчилик билдирилди.