07:37, 09 Сентябрь 2022 | GMT +5
Янги Британия монархи Карл III номини олди
NUR-SULTAN. Kazinform – Буюк Британия қироличаси Елизавета II 96 ёшида вафот этди. Британия тожи унинг ўғли шаҳзода Чарльзга ўтди, у Карл III исмини танлади, деб хабар беради Kazinform Euronews.comга таяниб.

Расмий равишда Карл III жума куни қирол деб эълон қилинади, шундан сўнг у Буюк Британия бўйлаб мотам турига боради.
Елизавета II нинг дафн маросими 10 кундан сўнг ўтказилади, шу вақтгача мамлакатда миллий мотам эълон қилинади. 96 ёшли монархнинг вафоти муносабати билан кўплаб давлатлар раҳбарлари таъзия билдиришди.
Сешанба куни Елизавета II Балморалда Борис Жонсоннинг истеъфосини қабул қилди, шундан сўнг Лиз Трассни бош вазир этиб тайинлади ва унга янги ҳукумат тузишни топширди.
Фото: iz.ru