08:20, 28 Март 2022 | GMT +5
Яна бир қозоғистонлик велоспортчи Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди
DUSHANBE. Кazinform - Велоспортчи Евгений Федоров Қозоғистон терма жамоаси ҳисобига Осиё чемпионатида навбатдаги олтин медални келтирди, деб хабар беради Оlympic.kz.

Эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида қозоғистонлик Евгений Федоров элита тоифаси ғолиби бўлди
У 24 км масофани 28 дақиқа 45,197 сонияда босиб ўтди.
Япониялик Нарюки Масуда (+51 548) иккинчи, ўзбекистонлик Муроджон Холмуродов (+1: 13,094) учинчи ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, велоспорт бўйича Осиё чемпионати Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтмоқда.