10:26, 10 Май 2022 | GMT +6
Яна бир қозоғистонлик теннисчи Рим турнирининг иккинчи даврасига чиқди
NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёнинг 40-ракеткаси қозоғистонлик Юлия Путинцева Римда бўлиб ўтаётган WТА 1000 турнирининг иккинчи даврасига чиқди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
Қозоғистонлик теннисчи биринчи даврада словениялик Кая Юван билан куч синашди.
Бунгача рақиблар фақат бир марта ўтган йили тўқнаш келишган, унда Юлия ғалаба қозонган.
Бу сафар ҳам Путинцева 7:5, 6:4, 7:5 ҳисобида устун келди.
Учрашув уч соатдан ортиқ давом этди.
Путинцева учинчи босқич йўлланмаси учун бир вақтлар жаҳон рейтингида етакчилик қилган, ҳозир эса 10-ўринни эгаллаб турган испаниялик Гарбине Мугуруза билан беллашади.
Муаллиф: Елжан Ерали