13:35, 10 Декабрь 2021 | GMT +5
Яқин уч кунга оид об-ҳаво маълумоти: Қозоғистоннинг шимоли ва ғарбида 15-25 даража совуқ бўлади
NUR-SULTAN. Кazinform - Синоптиклар 11—13 декабр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет»га таяниб.

«Қозоғистоннинг шимолий ва шарқий ярмида биринчи совуқ тугаши арафасида шимоли-ғарбдан навбатдаги антициклон келади. У аввал ғарбга, кейин эса Қозоғистон шимолига совуқ ҳавонинг янги тўлқинини олиб келади. Лекин аввалгидек совуқ кузатилмайди. Мазкур ҳудудларда кечаси ҳаво ҳарорати минус 15-25 даражагача тушади. Фақат жанубий ҳудудларда ҳаво ҳали ҳам иссиқ бўлади. Кучли ёғингарчилик ва совуқ олиб келадиган жанубий циклони таъсирида бўлса ҳам ҳарорат қулай бўлиб қолади.