Яқин уч кунда Қозоғистоннинг саккиз вилоятида совуқ бўлиши кутилмоқда
«Қазгидромет» РДК хабарига кўра, 6 май куни куннинг иккинчи ярмида Ақтўбе вилояти жанубида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Вилоят шимолида кечаси 1 даража совуқ бўлади.
6 май куни Ғарбий Қозоғистон вилоятида — шимолий, шимоли-шарқий шамол эсади, вилоятнинг жануби, жануби-шарқида шамол тезлиги 15-20 м/сгача етади. Кечаси вилоят шимолида ҳаво ҳарорати 3 даража совуқгача тушиши кутилмоқда.
6-8 май кунлари Қостанай вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 1-6 даражагача тушиши кутилмоқда.
7 май куни кечаси Ақмола, Шимолий Қозоғистон, Павлодар вилоятларининг шимоли-шарқида ёғингарчилик (ёмғир, қор), музлаши кутилмоқда. 6-8 май кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 1-6 даражагача тушиши кутилмоқда.
7-8 май кунлари кечаси Қарағанди вилоятининг шимолида, шарқида ёғингарчилик (ёмғир, қор), музлаши кутилмоқда. 6-8 май кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 1-6 даражагача тушиши кутилмоқда.
8 май куни Шарқий Қозоғистон вилоятида кечаси ёғингарчилик, вилоят шарқида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) кутилмоқда. 6-8 май кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 1-6 даражагача тушади.