Яқин уч кунда Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

None
ASTANA. Kazinform - Яқин кунларда Қозоғистонда об-ҳаво Қора денгиз циклони фонида шаклланади, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

«Яқинлашаётган циклон мамлакатнинг кўп қисмида ёмғирли об-ҳаво, момақалдироқ, дўл ва кучли шамол билан бирга келади. Республиканинг ғарбий, шимоли-ғарбий ва шимолида вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда», - дейилади синоптиклар хабарида.

Кундузги ҳарорат бироз пасайганидан кейин:

Қозоғистон шимолида ҳаво ҳарорати +20+25 дан +25+33 гача кўтарилиши кутилмоқда, шимоли-ғарбда +18+30 дан 25+33 гача, марказда +25+33 дан +32+39 гача, жанубда +25+35 дан +35+42 гача, мамлакатнинг ғарбий қисмида ҳарорат фонининг + 22 + 35 гача пасайиши, шарқда +27+35 гача, мамлакат жануби-шарқида ҳарорат фонида кескин ўзгаришлар кутилмайди.

Сўнгги хабарлар