12:45, 16 Март 2020 | GMT +6
Яқин уч кунда Қозоғистонда қандай об-ҳаво қандай кутилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар 17-19 март кунлари об-ҳаво маълумотларини эълон қилишди, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» матбуот хизматига таяниб.
Яқин кунларда атмосфера фронтлари таъсири остида республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмоқда, шимолда шамол кучаяди.
Жануби-ғарбий тропосфера оқимлари туфайли мамлакат шарқий қисмида ҳарорат кўтарилади.
Аммо ушбу атмосфера фронтлари ортидан келадиган совуқ антициклон туфайли ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб боради. Аввал ғарбий вилоятларда, кейинчалик Қозоғистоннинг қолган қисмида кунлар совийди.
Республиканинг баъзи жойларда туман ва яхмалак кутилади.