14:26, 08 Апрель 2020 | GMT +6
Яқин уч кунда Қозоғистонда ҳаво совуқ бўлади
NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар 2020 йил 9-11 апрелга кунлари об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет»га таяниб.
«Атлантика океанидан келган циклон туфайли шу кунларда мамлакат шимолида қор ва кучли шамолларни келтириб чиқарди, 9 апрел куни эса мамлакат жануби ва жануби-шарқи томон ҳаракатланиши туфайли, бу ерларда кучли ёғингарчилик бўлиши (ёмғир ва қор) кутилади. Циклон ўз ўрнини аста-секинлик билан Москва атрофидан келадиган совуқ антициклонга бўшатиб беради. Ёғингарчилик тўхтайди ва ҳарорат пасая боради», - дейилади хабарда.