14:29, 17 Май 2023 | GMT +5
Яқин уч кун ичида Қозоғистонда кучли шамол эсиб, дўл ёғиши кутилмоқда
ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» синоптиклари 18-20 май кунларига мўлжалланган уч кунлик об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.
Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ҳавога Жанубий циклон ва ундан келиб чиқадиган атмосфера жабҳалари таъсир кўрсатади.
Шу муносабат билан республика ҳудудида ёмғир, дўл ёғиши, чақмоқ чақиши мумкин.
18-20 майда — шимоли-ғарбий қисмда, марказда, 18-19 майда — жанубда, 18-20 майда — жануби-шарқда кучли ёмғир ёғиши кутилади. Шунингдек, республика бўйлаб кучли шамол эсади. Қозоғистон бўйлаб ҳарорат фони ортиб боряпти.
Республика шимоли, шарқи ва марказида кечаси 3 даражагача совуқ бўлади.