Яқин уч кун ичида Қозоғистон жанубида ҳаво совийди

ASTANA. Kazinform — “Қазгидромет” РДК синоптиклари 26-28 февраль кунлари республикада кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

мороз, погода, снег, дождь со снегом, отмена занятий, ауа райы, қар, жанбыр
Фото: Алина Тулеубаева / Kazinform

Синоптикларининг маълумотларига кўра, кейинги уч кун ичида Қозоғистоннинг кўп қисмига кенг совуқ антициклони таъсир қилишда давом этади: ҳароратда сезиларли ўзгаришлар кутилмайди.

Метеорологлар асосан очиқ ва қуруқ об-ҳавони башорат қиляпти.

"Фақат мамлакат жанубида ёғингарчилик кутилади, баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши, асосан ёмғир ёғиши, кучли шамол эсиши ва ер музлаши мумкин", - дейилади хабарда.

Синоптикларнинг башорат қилишича, жанубий ҳудудларда ҳарорат кечаси 10-17 даражагача тушади, Туркистон вилоятида эса 2-10 даражагача совуқ бўлади. Кундузи 2-12 даражагача совуқ, Туркистон вилоятида эса 2-7 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда. 

Республика бўйлаб туман тушиши мумкин.

Сўнгги хабарлар