Яқин уч кун ичида қор ёғади ва бўрон кутилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қазгидромет 5-7 март кунлари об-ҳаво маълумотини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Арктиканинг Қозоғистон орқали ўтадиган совуқ ҳаво оқими қор ва бўронларни келтиради. Республиканинг шимолий қисмида шимоли-ғарбдан кучли шамол эсади. Жануб ва шарқий минтақаларга циклон Марказий Осиё минтақаларидан келади, у жанубдан илиқ ва нам ҳаво олиб келади. Шимолдан келаётган совуқ ҳаво эса ёғингарчилик ва қор олиб келади. Қор баъзан кучайиб, яхмалак бўлади, шарқдан кучли шамол эсади. Совуқ ҳаво оқимларидан кейин Гренландия денгизидан Арктика ҳавосида ҳосил бўлган кучли антиклон келади, бу мамлакатнинг кўп жойларида совуқ бўлишига сабаб бўлади», - дейилган хабарда.

Фақат ғарбий минтақаларда Қора денгиздан илиқ ҳаво келиши туфайли ҳарорат кўтарилади.


Сўнгги хабарлар
telegram