Яқин Шарқ давлатларининг мудофаа бюджети қанча

ASTANА. Кazinform — Ҳарбий можаролар авж олган бир пайтда Яқин Шарқ мамлакатлари мудофаа харажатларини қайта кўриб чиқишни бошлади. Кursiv.media нашри минтақа давлатлари хавфсизлик учун қанча маблағ сарфлаётганини эълон қилди.

Яқин Шарқ давлатларининг мудофаа бюджети қанча
Фото: freepik.com

Маълумотларда мисол сифатида Global FirePower рейтинги келтирилган. У Яқин Шарқ давлатларининг глобал рейтингдаги ўрнини кўрсатади.

Демак, Саудия Арабистони Яқин Шарқда мудофаа харажатлари бўйича етакчи ҳисобланади. Давлат мудофаа соҳасига 71,7 миллиард АҚШ доллари ажратди. Туркия 40 миллиард доллар, БАА эса 15,5 миллиард доллар сарфлади.

Исроил бу йўналишда 24,4 миллиард доллар сарфлайди, Эроннинг мудофаа бюджети эса 10 миллиард долларга баҳоланмоқда.

инфографика
Инфографика: Kурсив

 

Таъкидлаш жоизки, ташкилот ҳарбий техника сифати, кадрлар тайёрлаш, технологик устунлик ва минтақадаги таъсирни ҳам ҳисобга олади. Шу боис, айрим давлатлар катта мудофаа бюджетига эга бўлишига қарамай, сифат ва ҳарбий тажриба бўйича рўйхатда бошқалардан ортда қолмоқда.

Масалан, рейтингда Исроил 17-ўринда, Эрон 14-ўринда турганини кўриш мумкин. Мудофаа харажатлари юқори бўлган Қувайт, Ўмон, Ливия каби давлатлар эса 70-80-ўринларда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Исроил ва Эрон ўртасидаги тўқнашув тўлиқ тўхтатилганини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар