12:21, 05 Октябрь 2020 | GMT +6
Яқин кунларда Қозоғистонда минус ҳарорат кутилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қазгидромет яқин уч кунлик об-ҳаво маълумотини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
«Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида синоптик вазиятни шимоли-ғарбдан яқинлашиб келаётган совуқ антициклон аниқлайди. У аста-секин булутларни тарқатиб юборади ва шу сабабли ҳаво ҳарорати кечаси минусгача пасайиши кутилмоқда», - дейилади хабарда.
Синоптикларнинг фикрига кўра, республиканинг фақат шимолий ва шарқий ҳудудлари шимолий циклон таъсирида бўлади. Ёмғир ва қор шаклида ёғингарчилик бўлади, кучли шамол, музлаш, кечаси ва эрталаб туман тушиш кутилмоқда.