Яқин кунларда Қозоғистонда кучли ёмғир ва иссиқлик кутилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 7-9 август кунлари Қозоғистоннинг шимолида, шарқида ва марказида ёмғир ёғиши кутилмоқда, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДК матбуот хизматига таяниб.

«Мамлакат шимолида, марказида, шарқида ва жануби-шарқида атмосфера фронтал қисмлари таъсир кўрсатади, момақалдироқли ёмғир ёғади, мамлакат шимолида ва марказида, баъзи жойларда кучли ёмғир ва дўл ёғади. Шунингдек, шимолий ҳудудларда кучли шамол эсиши ва ҳаво ҳарорати +20-25 даражагача пасайиши кутилмоқда»,- деди синоптиклар.

Шу билан бирга, Қозоғистон республиканинг қолган қисмида иссиқ об-ҳаво ёғингарчиликсиз қолади, республика ғарбида ҳаво ҳарорати +45 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram