Яқин кунларда Қозоғистонда ҳаво ҳарорати 20 даражагача кўтарилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 3—5-март кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди, дея хабар бермоқда Kazinform «Қазгидромет»га таяниб.

«Баҳор келишига қарамай, Қозоғистоннинг шимолий ва шарқий вилоятлари аҳолиси буни ҳали сезишмади – совуқ антициклон бу ҳудудларда аёзли об-ҳавони асосан ёғингарчиликсиз сақлаб қолди. Бироқ 4 март куни сиклон Ўрта ер денгизидан мамлакат ҳудудига ўтиб, ўзи билан намлик ва иссиқликнинг катта заҳираларини олиб келади, ёғингарчилик, асосан, ёмғир ва узоқ кутилган ҳарорат кўтарилиши кўринишида келади. Шимолий вилоятларда термометр кўрсаткичлари кундузи 0-5 даражагача, жанубий вилоятларда эса 15-20 даражагача кўтарилади», — дейилади «Қазгидромет» ахборотида.

Сўнгги хабарлар