Яқин етти йилда Қозоғистонда давлат хизматларининг 90 фоизи проактив асосда кўрсатилади
«Рақамли Қозоғистоннинг келажаги ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ерда энг муҳими, одамларга эътибор қаратишдир. Бу рақамли технологияларни жорий этишдир. Рақамли ҳукумат сифатида бизнинг вазифамиз барча ҳукуматларнинг инсонга мурожаат қилиши ва янада фаолроқ бўлишидир. Яъни оддий одам смартфон орқали керакли хизматлардан фойдаланиши керак», - дейди Бғдат Мусин.
Унинг сўзларига кўра, рақамли технологиялар қозоғистонликлар ҳаётига қанчалик кўп кирса, ҳукумат томонидан қабул қилинадиган қарорлар шунчалик самарали бўлади.
«Агар ҳозир давлат фаолияти рақамлаштирилса, етти йилдан сўнг хизматларнинг 90 фоизи проактив бўлиши керак. Шунда давлат ҳар қандай фараз ва ҳукмлар асосида эмас, балки давлат ва нодавлат маълумотлар базалари орқали тўпланган маълумотлар асосида қарор қабул қилади», - дея тушунтирди Бағдат Мусин.
Муаллиф: Серик Сабеков