Яқин 5 йил ичида нефть нархида қандай ўзгаришлар бўлади - вазирлик прогнози

None
ASTANA. Кazinfornm – ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги оптимистик ва пессимистик сценарийлар бўйича яқин 5 йилга ривожланиш прогнозини эълон қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Вазирлик таклиф қилган оптимистик сценарийда нефтнинг бир баррели нархи бир 90 доллар бўлиши айтилмоқда. Бунда ялпи ички маҳсулотнинг ўртача йиллик ўсиши 6,6 фоизни, маҳсулот ишлаб чиқариш ўртача 5,7 фоизга, хизматлар ишлаб чиқариш 7 фоизга ўсиши тахмин қилинмоқда.

Шунингдек, Қозоғистон экспорти кўлами кенгаяди, жумладан, товар экспорти ҳажми 2024 йилда 89,3 миллиард долларни, 2028 йилда эса 102,3 миллиард долларни ташкил этади.

«Импорт ҳажми 2024 йилда 62 миллиард долларга, 2028 йилда эса 69,1 миллиард долларга етади. Бундай ўсиш республика бюджети даромадларининг ошишига хизмат қилади. 2024 йилда бюджет даромадлари 16 триллион 455,1 миллиард тенге, 2026 йилда эса 18 триллион 847,7 миллиард тенге бўлиши кутилмоқда», — дейилади режада.

Пессимистик сценарийда эса нефтнинг бир баррели нархи 60 АҚШ долларини ташкил қилади. Иқтисодиётнинг ўртача йиллик ўсиши 3,7 фоизни ташкил этади, маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар ишлаб чиқариш мос равишда 3 ва 3,5 фоиз даражасида қолмоқда.

«Жаҳон талабининг пасайиши ва товар бозорларида нархларнинг тушиши Қозоғистон экспортига салбий таъсир кўрсатади. Товарлар экспорти 2024 йилда 70,6 миллиард долларга, 2028 йилда эса 79,1 миллиард долларгача ошади. Импорт ҳажми 2024 йилда 45,2 миллиард долларга, 2028 йилда эса 61,6 миллиард долларга етиши кутилмоқда. Иқтисодиётнинг бундай секинлашиши туфайли бюджет даромадлари камаяди ва 2024 йилда 14 986,7 миллиард тенгени, 2026 йилда эса 17 379,3 миллиард тенгени ташкил қилади», — деб ёзади вазирлик экспертлари.

Базавий сценарийга кўра, нефтнинг бир баррели жаҳон нархи 80 доллар атрофида бўлади ва бюджет даромади 2024 йилда 16 триллион 124 миллиард тенгега, 2026 йилда эса 18 триллион 404,5 миллиард тенгега кўтарилиши керак. Ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати 10,7 фоиз даражасида бўлади.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар