Яқин 5 йил ичида Қозоғистонда шахмат қандай ривожланади

None
ASTANА. Кazinform – Бош вазир Алихон Смаилов «Қозоғистонда шахматни ривожлантиришнинг 2023-2027 йилларга мўлжалланган комплекс режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ҳукумат қарорини имзолади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Комплекс режага асосан жорий йилнинг 3-чорагидан бошлаб қуйидаги ишлар амалга оширилади:

- умумтаълим мактаблари ўқув режасига шахмат бўйича факультатив(курс) киритиш;

- шахмат бўйича 1-4 синфлар учун давлат ва рус тилларида ўқув-услубий мажмуа яратиш;

- мактабгача таълим муассасаларида шахмат бўйича болалар кубогини ўтказиш;

- Миллий мактаблар ва талабалар лигаси дастурига шахматни киритиш;

- 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган тоифадаги шахмат олимпиадаси ва жаҳон чемпионатини умумтаълим фанлари бўйича халқаро олимпиадалар ва ижрочиларнинг халқаро мусобақалари, спорт мусобақалари рўйхатига киритиш масаласини ишлаб чиқиш;

- олий таълим муассасаларида талабалар спорт лигаси доирасида шахмат бўйича мусобақалар ўтказиш, шахмат тўгаракларини очиш;

- шахмат бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш (ҳар йили камида 50 нафар мураббий);

- марказий давлат органлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида шахмат бўйича турнир ўтказиш;

- жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган шахслар ўртасида онлайн турнир ўтказиш;

- шахмат бўйича катталар олимпиадасида 1-2-ўринларни эгаллаган ва шахмат бўйича жаҳон чемпионатида 1-ўринни эгаллаган спортчиларга «Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устаси» спорт унвонини бериш нормалари ва талабларини ишлаб чиқиш;

- энг яхши шахматчиларга стипендиялар ажратиш;

- Астана шаҳридан шахмат саройи қуриш учун ер участкаси ажратиш;

- кўп хонадонли турар-жой бинолари ҳовлиларида шахмат тўгараклари ва шахмат майдончалари очиш;

- Ҳар бир ҳудудда шахматни ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Маълумки, бу чора-тадбирлар 2027 йилгача босқичма-босқич амалга оширилади.

Қарор имзоланган кундан бошлаб, яъни 14 июлдан кучга кирди.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар