Яқин 5 йил ичида Қозоғистонда асосий пенсия миқдори босқичма-босқич ўсиб боради

None
ASTANА. Кazinform – ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова яқин 5 йил ичида базавий пенсия миқдори босқичма-босқич оширилишини маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Вазирнинг таъкидлашича, пенсия ва суғурта тўловлари миқдорини Ягона жамғариб бориладиган пенсия тизимида ишлаш муддатига қараб босқичма-босқич ошириш давом этади.

«Давлат раҳбари фармойиши билан пенсия таъминоти тизимига киритилган ўзгартиришлар фуқароларга аввалги даромадларининг камида 40 фоизи миқдорида пенсия таъминотини таъминлаш имконини беради. Ўсиш, биринчи навбатда, асосий пенсиянинг энг кам миқдорини оладиган пенсионерлардан бошланади. 2023 йилда ушбу тоифадаги нафақахўрлар учун фақат базавий пенсия миқдори 21% гача кўтарилади. Босқичма-босқич ўсиш 5 йил давомида, яъни 2023 йилдан 2027 йилгача амалга оширилади. Бу ўтган йилги инфляция ва унинг кейинги йиллар учун прогноз коридорини ёпиш имконини беради», — деди Тамара Дуйсенова.

Худди шундай ишлар ижтимоий суғурта тизимида ҳам амалга оширилади.

– Жорий йилда иш жойини йўқотиш билан боғлиқ ижтимоий тўловлар миқдори йўқотилган даромаднинг 45 фоизигача оширилади, – деди вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram