Яқин 3 кун ичида Қозоғистонда салқин бўлиб, ёмғир ва дўл ёғади

NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК яқин уч куннинг об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«Кейинги уч кун ичида Қозоғистон ҳудудининг катта қисми фронт таъсирида бўлади ва ёмғир ёғади.

10 июнь куни Қозоғистоннинг марказида ва жануби-шарқида момақалдироқ, кучли шамол эсади, кучли ёмғир ва дўл ёғиши кутилмоқда. Жанубий вилоятларда чанг довуллари бўлиши кутилмоқда. Шимоли-ғарбдан келадиган яна бир совуқ антициклон мамлакатнинг шимолий ярмида ҳаво ҳароратининг пасайишига олиб келади: кечаси 3-8 даража, баъзи жойларда 12 даражагача пасаяди. Кундузи ҳарорат 17-22, айрим жойларда 25 даража иссиқ бўлади. Мамлакатнинг қолган қисмида ҳарорат фонида жиддий ўзгаришлар кутилмайди», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар