Яхмалак туфайли Ақтўбе вилоятида йўллар ёпилди

None
None
АҚТЎБЕ. Kazinform – Об-ҳаво ёмонлашиши туфайли бугун Ақтўбе вилоятида йўллар ёпилди, деб хабар беради Kazinform вилоят фавқулодда вазиятлар департаментига ҳавола қилиб.

Департамент матбуот хизмати ходими Сабина Серикованинг маълум қилишича, 27 декабрь куни 1:30дан эътиборан яхмалак туфайли вилоят аҳамиятига эга Ақтўбе-Болгарка-Шубарқудиқ, Шубарқудық-Ойил-Қобда-Соль-Илецк йўналишларидаги йўллар ёпилган.

Шунингдек, 4:20дан эътиборан ёғингарчилик ва яхмалак туфайли республика аҳамиятига эга Самара-Чимкент автотрассасининг 718-526 км участкаси, Ақтўбе шаҳридан Ғарбий Қозоғистон вилояти чегарасигача бўлган йўллар, Белогарка овулидан Қарабутақ овулигача бўлган йллар ёпилган.

4:20дан эътиборан Ақтубе-Атирау-Астрахань трассасининг 11-92 км, Ақтўбе шаҳридан Қандиағаш шаҳригача бўлган йўллар ёпилган.

5:00дан эътиборан Қандиағаш-Емби-Шалқар-Ирғиз автотрассасининг 0-257 км қисми ёпиқ.

5:30дан эътиборан Ақтўбе-Мартўк-Оренбург автотрассасининг 14-99 км қисми ёпиқ.

Бундан ташқари, тонгги 5:30дан бошлаб Ақтўбенинг шимолий айланма йўлида транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилган.

Сўнгги хабарлар
telegram