Ягона жаҳон ҳукумати тузилмагунча инқироз тўхтамайди – фейк

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ижтимоий тармоқларда сиёсатшунос ва Америка президентларининг маслаҳатчиси сифатида таништирилган Збигнев Бжезинскининг видеоси тарқалди. Унинг айтишича, глобал инқироз ягона жаҳон ҳукумати тузилмагунча давом этади. Stopfake.kz бу хабарларнинг сохталигини аниқлади, деб хабар беради Kazinform.

Ҳақиқатан ҳам, Збигнев Бжезински АҚШнинг таниқли сиёсатчиси, тўрт президент, жумладан Билл Клинтон ва Барак Обаманинг маслаҳатчиси бўлган. Узоқ фаолияти давомида у инқирозлар ҳақида бир неча бор гапирган ва ҳатто «Иккинчи имконият: учта президент ва Америка супер кучларининг инқирози» (Second Chance: Three Presidents and the Crisis of American Superpower) китоб ҳам ёзган.

«Бироқ, унинг турли инқирозлар ҳақидаги баёнотларида ягона жаҳон ҳукумати тузилиши ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.

«Дунёни сараланган одамлар гуруҳи бошқаради деган назария исботланмаган ва янги дунё тартиби ҳақидаги конспирологик назариянинг бир қисмидир. Бу ғоянинг барча «тасдиқлари» ёлғон эканлигини аввалроқ ҳам батафсил исбот қилганмиз», - деб ёзади Stopfake.kz.

Маълум бўлишича, Збигнев Бжезински ягона жаҳон ҳукумати тузилиши ҳақида гапирганлиги ҳақидаги хабарларни Delfi.ru порталининг фактчекерлари ҳам рад этган.

Шунинг учун машҳур сиёсатчи янги дунё тартиби ҳақида баёнот берган, дейишга асос йўқ.

Сўнгги хабарлар
telegram