Ягона Европа валютаси ҳам рақамли бўлади

Кўпроқ одамлар кундалик молиявий операциялар учун рақамли воситалардан фойдаланяпти. Шу нуқтаи назардан, Брюссель чоршанба куни электрон еврони муомалага киритишни таклиф қилди. Европа Комиссияси вице-президенти Валдис Домбровскиснинг таъкидлашича, рақамли шаклдаги ягона Европа валютаси евроҳудуддаги истеъмолчиларга бугунги кунда мавжуд қоғоз, металл ва карта вариантларидан ташқари муқобил тўлов ечимини таклиф қилади.
«Одамлар рақамли евро билан «оммавий» пул сифатида тўлашлари мумкин бўлади. Ўзига хос жиҳати шундаки, тўловни ҳам онлайн, ҳам офлайн режимда амалга оширишлари мумкин. Телефонингизда ёки бошқа мобиль қурилмангизда тўлдирувчи евро ҳамёнингиз бўлса, чўнтагингизда тангалар ва банкноталар бўлгани каби бўлади. Тўлов ҳам осон бўлади. Ҳатто интернетга уланишингиз шарт эмас», - деди Европа Комиссияси вице-президенти.
Еврокомиссия маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи фуқароларининг 55 фоизи нақд пулсиз тўловларни афзал кўради, 22 фоизи нақд пулни афзал кўради, 23 фоизи эса ҳеч қандай афзалликларга эга эмас.
Электрон еврони жорий этиш таклифи, хусусан, банкларнинг уларнинг молиявий ишлари ва жамғармаларига аралашишидан қўрққан, ҳисобварақларини ечиб олишгача бўлган одамларнинг кўплаб эътирозларига дуч келди.
Лекин Брюссель келажакдаги тизимнинг барча элементларининг тўлиқ хавфсизлиги таъминланишига ишонтиряпти. Бу ҳақдаги қонун Европа парламенти томонидан қабул қилиниши ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар томонидан маъқулланиши керак.
Европа Марказий томонидан банки октябрь ойида умумий рақамли валютага яшил чироқ ёқиши кутиляпти, у 2027 йилдан бошлаб ишга туширилиши мумкин.