WТА Якуний турнири: Елена Рибакина Мария Саккарини мағлуб этди
Қозоғистоннинг биринчи ва жаҳоннинг 4-ракеткаси Елена Рибакина Мексиканинг Канкун шаҳрида бўлиб ўтаётган WТА Якуний турнирида иккинчи ўйинини ўтказди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Қозоғистонлик теннисчи дунёнинг 9-ракеткаси грециялик Мария Саккарига қарши кортга чиқди.
Елена Рибакина учрашувни аъло даражада бошлади ва атиги 22 дақиқа давом этган биринчи партияда рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади - 6:0.
Қизғин кечган иккинчи сетда грециялик спортчи тай-брейкда муваффақиятли ўйнади – 7:6 (7:4).
Учинчи, ҳал қилувчи сетда ҳисоб 3:2 бўлиб турганида, Елена брейкдан фойдаланишга муваффақ бўлди – 4:2. Аммо у Мариянинг брейдан фойдаланишига имкон бериб қўйди. Ниҳоят, учрашув тақдири тай-брейкда ҳал бўлди ва қозоғистонлик теннисчи учрашувни эйс билан якунлади – 7:6 (7:2).
Икки соату 25 дақиқа давом этган мусобақада Е.Рибакина 6 та эйс билан бирга 9 та брейк-пойнтдан 4 тасидан фойдаланди. М. Саккари 4 эйс, 1 брейк (7 брейк) билан ажралиб турди.
Е.Рибакина 3 ноябрь куни эрталаб А.Соболенкога қарши кортга чиқади. Агар ғалаба қозонса, ярим финалга йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, Александр Бублик Париж мастерс турнирининг учинчи босқичига чиқди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ