Wizz Air Abu Dhabi авиакомпанияси Астана ва Абу-Даби ўртасидаги парвозларни вақтинча тўхтатди

ASTANA. Kazinform – Wizz Air Abu Dhabi авиакомпанияси Яқин Шарқдаги мавжуд сиёсий вазият туфайли Астана (NQZ аэропорти) ва Абу-Даби (AUH аэропорти) ўртасидаги рейсларни вақтинча тўхтатишини маълум қилди.

самолет
Фото: Мақсат Шағирбай/Kazinform

Астана халқаро аэропорти маълумотларига кўра, ушбу йўналиш бўйича сўнгги рейс 2025 йил 19 июнь куни амалга оширилган. Самолёт NQZ аэропортидан маҳаллий вақт билан соат 15:45да учиб кетган.

“Компания Абу-Дабидан Астанага қайтиш рейсини режалаштираётган йўловчиларга муқобил йўналиш сифатида Алмати орқали учишни таклиф қилади. Агар ушбу имконият йўловчига мос келмаса, чипта нархи тўлиқ қайтарилади. Бунинг учун Wizz Air компаниясининг call-марказига мурожаат қилишингиз керак”, – дейилади хабарда.

Аввалроқ 109 нафар қозоғистонлик Яқин Шарқдаги можаро ҳудудидан ватанига қайтарилгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар