WBА янгиланган рейтингида ўзбекистонлик боксчилар ўринлари билан танишинг

None
Фото: Sports.uz
TASHKENT. Kazinform - Профессионал бокс таянч ташкилотларидан бири бўлган Жаҳон бокс ассоциацияси (WBА) июль ойи якунига кўра янгиланган рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда Kazinform Sports.uzга таяниб хабар беради.

Ўзбекистонлик боксчилар қуйидаги ўринларда қайд этилган:

Супер ўрта вазн (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев 6-ўрин,

Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 1-ўрин,

Ярим ўрта вазн (66,6): Шаҳрам Ғиёсов 2-ўрин,

Супер енгил вазн (63,5 кг): Ботир Аҳмедов 4-ўрин,

Ярим енгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов 1-ўрин,

Биринчи ярим енгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 2-ўрин,

Минимум вазнда (47,6 кг) қайд этилган Ҳасанбой Дўсматов 2-ўринда.


Сўнгги хабарлар
telegram