WBА рейтингида ўзбекистонлик боксчилар ўринлари маълум бўлди

TASHKENT. Kazinform - Профессионал бокс таянч ташкилотларидан бири бўлган Жаҳон бокс ассоциацияси (WBА) август ойи якунига кўра янгиланган рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда Kazinform Sports.uzга таяниб хабар беради.
None
Фото: Sports.uz

Ўзбекистонлик боксчилар қуйидаги ўринларда қайд этилган:

Супер ўрта вазн (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев ўтган ойдаги 6-ўриндан 1 поғона пастлади ва 7-ўринга жойлаштирилди,

Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 1-ўрин,

Ярим ўрта вазн (66,6): Шаҳрам Ғиёсов 2-ўрин,

Супер енгил вазн (63,5 кг): Ботир Аҳмедов ўтган ойдаги 4-ўриндан 6-ўринга тушди,

Ярим енгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов 1-ўрин,

Биринчи ярим енгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 2-ўриндан 1-ўринга кўтарилди,

Минимум вазнда (47,6 кг) қайд этилган Ҳасанбой Дўсматов 2-ўринда.

Сўнгги хабарлар