Владимир Путин Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди
ASTANA. Kazinform - Владимир Путин Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради ТАСС.

Суҳбат 50 дақиқа давом этди ва самарали бўлди;
Путин Трампга Украина билан маҳбуслар алмашинувининг бориши ҳақида гапириб берди ва Россия Федерацияси Украина билан 22 июндан кейин музокараларни қайта бошлашга тайёрлигини тасдиқлади;
Путин Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиётини қоралади;
АҚШ президенти Исроил ва Эрон атрофидаги вазиятни "ўта ташвишли" деб баҳолади;
Россия президенти Россия Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилишга тайёрлигини билдирди;
АҚШ раҳбари Исроилнинг Эронга зарбаларини самарали деб атади;
Трампнинг айтишича, АҚШ музокарачилари ядровий масала бўйича эронликлар билан ҳамкорликни қайта бошлашга тайёр;
Россия Федерацияси ва АҚШ президентлари Эроннинг ядровий масаласи бўйича музокаралар йўлигақайтишини истисно қилмайди;
Трамп Украинадаги можарога тезроқ барҳам беришдан манфаатдор эканини тасдиқлади;
Россия Федерацияси раҳбари ва Трамп суҳбат чоғида Иккинчи жаҳон уруши давридаги қуролли биродарликни таъкидладилар;
Путин ва Трамп “ижобий шахсий муносабатлар”дан мамнунлигини билдирди;
Путин Трампни туғилган куни билан табриклади.