Владимир Путин Аляскадаги Анкориж аэропортига етиб борди
ASTANА. Кazinform – Россия президенти Владимир Путин Алясканинг Анкориж шаҳрига 21:54 (Астана вақти билан 23:54) да етиб борди. Бу ерда маҳаллий вақт билан соат 11:30 да АҚШ президенти Доналд Трамп билан икки томонлама саммит бўлиб ўтиши режалаштирилган, деб хабар беради ТАСС.

Учрашув "Эльмендорф-Ричардсон" ҳарбий базасида бўлиб ўтади.
Аввалроқ, Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг хабар беришича, саммит дастурига кўра, икки давлат раҳбарларининг юзма-юз учрашиши, сўнг делегация аъзолари билан нонушта пайтида музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Россия томонидан ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, президент ёрдамчиси Юрий Ушаков, мудофаа вазири Андрей Белоусов, молия вазири Антон Силуанов, президентнинг хорижий давлатлар билан сармоя ва иқтисодий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Кирилл Дмитриев иштирок этади.
Бўлажак саммит учун қатъий вақт чекловлари йўқ. Натижалар Путин ва Трампнинг матбуот хизмати вакиллари томонидан қўшма матбуот анжуманида эълон қилинади.
Аввал хабар қилинганидек, Путин Аляскада саммитга тайёргарлик бўйича йиғилиш ўтказди.