Витамин етишмаслигини қандай аниқлаш мумкин

None
Фото: grassrootshealth.net
ALMATY. Kazinform - Алмати шаҳридаги 11-сонли шаҳар поликлиникаси умумий амалиёт шифокори Ерғали Қурмашев витамин танқислигини мустақил равишда қандай белгилар ёрдамида аниқлаш мумкинлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform Ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси филиали матбуот хизматига таяниб хабар беради.

«Агар танада муҳим нарса етишмаса, у ҳолат яхшиланмагунча баъзи функцияларни ўчириб, яна бошқаларни камайтира бошлайди. Организмнинг бунга қандай белгилар билдиришига қараб, сизда маълум бир витамин ёки минерал етишмаслигини аниқлашингиз мумкин», - дейди Ерғали Қурмашев.

Витамин етишмаслигини қандай аниқлаш мумкин

Соч тўкилиши - темир, цинк етишмаслиги,

Оёқ крамплари - магний етишмовчилиги,

Қуруқ тери - А ва Е витаминлари етишмаслиги,

Қаттиқ чарчоқ - темир, D витамини етишмаслиги,

Кўкаришлар пайдо бўлса, майда яралардан қон кетади - К ва C витаминлари етишмаслиги,

Тез-тез шамоллаш - цинк, C ва D витаминлари етишмаслиги.

Тирноқлардаги оқ доғлар - цинк етишмовчилиги,

Суяк зичлиги паст, тишларнинг сифатсизлиги - С витамини ва кальций етишмовчилиги.

Сезувчанликнинг ёмонлашиши, уйқучанлик, оёқ-қўлларда музлаши - B12 витамини етишмовчилиги,

Тери пигментациясининг бузилиши - мис етишмаслиги,

Тери хиралашган - оқсил, коллаген, С витамини етишмаслиги,

Оғиз бурчакларидаги тутилишлар - витамин B2 етишмовчилиги.

«Ушбу белгиларни аниқлаган беморлар бириктирилган жойдаги поликлиника шифокорига мурожаат қилиб, витаминлар етишмаслигини тасдиқлаши, шунингдек, ҳар қандай касалликнинг олдини олиши мумкин. Агар кўрсатмалар мавжуд бўлса, суғурталанган беморлар МИТС тизими орқали (Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта ҳисобидан) керакли тестларни топширишлари ва диагностикадан ўтишлари мумкин бўлади», - деди шифокор.


Сўнгги хабарлар