Вьетнамда “Матмо” тўфони 330 миллион доллардан ортиқ зарар келтирди

ASTANA. Kazinform — Сешанба куни эрталабки ҳолатга кўра, “Матмо” тўфони сабаб бўлган кучли сув тошқинидан кейин шимолий провинцияларда 3 188 та уй сув остида қолди, деб хабар беради VNA.

Ущерб от тайфуна «Матмо» во Вьетнаме превысил $330 млн
Фото: VNA

Шунингдек, тўғон тизимига маълум даражада зарар етган, 83 та ҳодиса қайд этилган.

“Матмо” тўфони электр таъминотида узилишлар ва телекоммуникациялар узилишига сабаб бўлди. 550 000 дан ортиқ уй хўжаликлари электр таъминотисиз қолган, бироқ кейинчалик кўплаб уйларга электр қуввати қайтарилган.

Мамлакат қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, “Матмо”дан кўрилган зарар 8,72 триллион донгдан (331 миллион доллар) ортиқроққа баҳоланяпти.

Энг катта иқтисодий йўқотишларни шимолий Тхайнгуен провинция кўрди.

Кучли ёмғир ортидан келган “Матмо” тўфони октябрь ойи бошида Вьетнамда катта сув тошқинига сабаб бўлди.

Вьетнамда “Матмо” тўфони сабаб бўлган кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида 8 киши ҳалок бўлгани, 5 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумки, Вьетнамда жорий йилда 10-чи бўлган “Буалой” тўфони 49 кишининг ҳаётига зомин бўлгани, 16 киши бедарак йўқолган.

Сўнгги хабарлар