Вьетнам Қозоғистоннинг Осиёдаги муҳим ҳамкори – ҚР Президенти
ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев ва То Лам кичик гуруҳда музокара ўтказди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Президент Ветнам Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Бош котибининг Қозоғистонга илк ташрифини икки давлат ўртасидаги мустаҳкам дўстликдан далолат сифатида баҳолади.
“Вьетнам Қозоғистоннинг Осиёдаги муҳим ҳамкоридир. Бизнинг ўсиш ва фаровонликка қизиқишимиз умумийдир. Икки йил олдин Вьетнамга расмий ташриф билан борган эдим. Кейин икки томонлама ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантиришга келишиб олдик. Келаси ой икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 33 йил тўлади. Икки халқ ўртасидаги дўстлик келгусида ҳам мустаҳкамланиб боради. Мен бунга тўлиқ ишонаман. Биз умумий мақсад ва вазифаларга эришиш йўлида куч-ғайратимизни сафарбар қилишга доим тайёрмиз”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
То Лам Қозоғистон заминида кўрсатилган шараф учун миннатдорлик билдириб, бугунги музокаралар натижалари Қозоғистон ва Вьетнам ўртасидаги муносабатлар уфқларини кенгайтиришига ишонч билдирди.
“Вьетнамга ташрифингиздан икки йил ўтиб делегациямизнинг мамлакатингизга махсус ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганидан далолатдир. Бу ҳам ўзаро ишончнинг юксак даражасининг яққол далилидир. Қозоғистон Вьетнамнинг Марказий Осиёдаги биринчи стратегик ҳамкорига айланади”, – деди Вьетнам Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Бош котиби.