10:42, 29 Август 2022 | GMT +5
Венгриядаги турнирда Қозоғистон гимнастикачилари 3 та медални қўлга киритди
NUR-SULTAN. Kazinform – Венгрияда бўлиб ўтган Gracia Fair Cup халқаро турнирида бадиий гимнастика бўйича Қозоғистон терма жамоаси 3 та медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform ҚР Миллий олимпиада қўмитасига таяниб.

Айбота Ертайқизи халқа ва копток билан машқ бажариш баҳсларида учинчи ва иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, яна бир қозоғистонлик Дильназ Байленова копток билан машқ бажариш бўйича бронза медалини қўлга киритди.