19:25, 30 Сентябрь 2025 | GMT +5
Венгрия Президенти Тамаш Шуйок расмий ташриф билан Қозоғистонга келади
ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Венгрия Президенти Тамаш Шуйок 1-3 октябрь кунлари расмий ташриф билан Астанада бўлади, деб хабар берди Ақорда матбуот хизмати.

Ташриф давомида президентлар музокаралар ўтказади, Қозоғистон ва Венгрия ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилади.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Тамаш Шуйок Digital Bridge 2025 халқаро форумининг ялпи йиғилишида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент БАА Мудофаа ишлари бўйича давлат вазири Муҳаммад бин Муборак Фадел Ал-Мазруийни қабул қилган эди.