17:39, 08 Январь 2026 | GMT +5
Венесуэла фақат Америка товарларини сотиб олади - Трамп
ASTANA. Kazinform - Дональд Трамп АҚШ ва Венесуэла ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар кенгайишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Венесуэла янги нефть битимимиздан тушган маблағни фақат Америка товарларини сотиб олишга сарфламоқчи. Бу харидлар қаторида Америка қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шунингдек, дори-дармонлар, тиббий ускуналар ва Венесуэланинг электр тармоқлари ва энергетика секторини яхшилаш учун Америка ускуналари ҳам бор. Бошқача қилиб айтганда, Венесуэла АҚШ билан асосий шерик сифатида бизнес юритишга содиқдир. Бу - Венесуэла ва Қўшма Штатлар халқи учун тўғри танлов ва жуда яхши қарор. Ушбу масалага эътиборингиз учун ташаккур», - деб ёзган Дональд TruthSocialда.