Вена, Рим ва Шанхайга янги рейслар очилади

ASTANA. Kazinform — ҚР Транспорт вазири Нурлан Сауранбаев Ҳукумат йиғилишида бу йил очилиши режалаштирилган рейслар ҳақида маълумот берди.

самолёт
Фото: wikipedia.org

“Давлат раҳбари томонидан тасдиқланган уч йиллик режага мувофиқ ишлар бошланди. Бу йил янги халқаро авиайўналишларни қайта тиклаш ва очиш режалаштирилган. Вена, Рим, Шанхай ва бошқа йўналишларга ҳам рейслар очилади”, — деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, ҳаво транзитини кўпайтириш мақсадида авиация ёқилғиси нархини пасайтириш чоралари кўрилмоқда.

“Ҳозир "ҚазМунайГаз-Аэро" маҳсулотлари барча аэропортларда мавжуд”, — деди вазир.

Сўнгги хабарлар