Ван Гогнинг авваллари номаълум автопортрети топилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Олимлар Ван Гогнинг илгари номаълум бўлган автопортретини топди. У рассомнинг Шотландия Миллий галереясида сақланадиган машҳур «Оқ қалпоқдаги деҳқон аёл портрети» картинаси орқасида қолиб кетган, деб хабар беради Kazinform ВВСга таяниб.
None
None

Шотландия Миллий галереяси вакилларининг сўзларига кўра, ноёб асар тасодифан топилган.

Эдинбургдаги Шотландия Қироллик академиясида импрессионистларга бағишланган кўргазманинг очилиши арафасида кураторлар Ван Гогнинг 1885 йилдаги ишини рентгенга туширишга қарор қилишади.

Ўша пайтда расмнинг орқа томонида елим билан суртилган ва картон билан қопланган расм топилган, бу рассомнинг автопортрети бўлиши мумкин. Расм ХХ аср бошларида бўлиб ўтган кўргазмага тайёргарлик пайтида ёпиштирилган бўлиши мумкин.

Ван Гог пулни тежаш учун канопнинг иккала томонини ишлатишга мажбур бўлган. Топилган портретда соқолли, қиррали қалпоқ кийган ва бўйнига рўмол боғланган одам тасвирланган. Суратда унинг чап қулоғи яққол кўриниб турибди: Ван Гог «Оқ қалпоқли деҳқон портрети»ни чизганидан уч йил ўтиб, жаҳл устида унинг чап қулоғини палитра пичоғи билан «кесиб ташлашган».

Бу унинг автопортретга илк уринишларидан бири бўлиши мумкин. Кейинчалик унинг бу йўналишдаги ишлари яхшилана бошлаган ва бугунги кунда Ван Гогнинг кейинги автопортретлари дурдона деб ҳисобланади.

Фото: bbc.com

Сўнгги хабарлар