Вьетнам билан савдо айланмаси охирги 7 йил ичида икки баравар ошди – ҚР Бош Вазири

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов ва Вьетнам вице-президенти Во Тхи Ань Суан иқтисодий ва ижтимоий-маданий ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.

Томонлар савдо, транзит ва логистика, туризм, қишлоқ хўжалиги каби соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Бош вазир 1992 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан бери Қозоғистон ва Вьетнам ўртасида конструктив мулоқот ўрнатилиб, икки томонлама ҳамкорликнинг юқори даражасига эришилганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги 7 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми икки баробарга ошган. Бунга 2015 йилда ЕОИИ мамлакатлари ва Вьетнам ўртасида эркин савдо зонаси тўғрисидаги битим имзолангани ёрдам берди.

«Биз ҳозирданоқ Қозоғистон экспортини 90 та товар номига 500 миллион доллардан ортиқ оширишга тайёрмиз», - деди Алихан Смаилов.

Шу билан бирга, Алихан Смаилов Қозоғистон фуқароларига Вьетнамга визасиз кириш имкониятини бериш масаласини кўтарди, бу эса икки давлат ўртасидаги савдо ва туризмни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади.

Бундан ташқари, Бош вазир Қозоғистон қишлоқ хўжалиги, айниқса, шоличилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришдан жуда манфаатдор эканини таъкидлади.

«Ушбу экинни етиштириш бўйича олиб борилаётган илмий изланишлар ва замонавий Вьетнам технологиялари мамлакатимиз учун фойдалидир. Бу йўналишда вьетнамлик ҳамкасбларимиз билан бизнес алоқаларини йўлга қўйишга тайёрмиз», - деди Ҳукумат раҳбари.

Ўз навбатида, Во Тхи Ань Суан Вьетнам Қозоғистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта аҳамият беришини таъкидлади.

«Икки давлат ўртасидаги ишончли сиёсий мулоқот ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш учун асос бўлмоқда. Жуғрофий жиҳатдан тўққиз йўл туташган жойда жойлашган Қозоғистон дунёнинг энг йирик бозорларини бирлаштиради. Биз ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорлик қилиш бўйича аниқ таклифларни кўриб чиқишга тайёрмиз», - деди Во Тхи Ань Суан.



Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар
telegram