Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 72 млрд доллардан ошди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 72,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

ташқи савдо айланмаси
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 млрд АҚШ долларига ёки 21,8 % га ошган.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида:

  • Экспорт – 30,9 млрд (+26,2 %)
  • Импорт – 41,9 млрд (+18,7 %) АҚШ долларини ташкил этди.

Ўзбекистон жаҳоннинг  210 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (20,1 %), Россия (16,2 %), Қозоғистон (6 %), Туркия (3,7 %) ва Корея Республикаси (2,2 %) ҳиссасига тўғри келди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокида 17 900 та корхона фаолият юритмоқда.

Сўнгги хабарлар