Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1,1 миллиард долларга камайди

TASHKENT. Kazinform – Жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ва олтин-валюта захиралари 1,1 миллиард долларга камайди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

Өзбекстанның алтын-валюта қоры 49 миллиард доллардан асты
Фото: Podrobno.uz

1 июлдаги маълумотларга кўра, Ўзбекистон Марказий банки захираларидаги активларнинг умумий қиймати 48,5 миллиард долларга баҳоланган. Бундан бир ой аввал, май ойида мамлакатнинг олтин-валюта захиралари 49,6 миллиард долларга баҳоланиб, рекорд даражага етган эди.

Шу билан бирга, валюта захиралари 11,4 миллиард доллардан 9,5 миллиард долларга қисқарди.

Кўриб чиқилаётган даврда Марказий банк омборларида сақланаётган олтин нархи 763 миллион долларга ошиб, 38,4 миллиард долларни ташкил қилди.

Бундан ташқари, мамлакат олтин заҳиралари 11,4 миллион унциядан (323,18 тонна) 11,7 миллион унцияга (331,68 тонна) ошди.

Сўнгги хабарлар