Ўзбекистоннинг «My Freighter» авиакомпанияси Қозоғистонга парвозларни очади

ASTANA. Kazinform – Транспорт вазирлигининг Фуқаро авиацияси қўмитаси парвозлар географиясини кенгайтириш ва халқаро рейслар сонини кўпайтириш бўйича иш олиб бормоқда. 2025 йил 5 майдан бошлаб Қозоғистон ҳаво транспорти бозорига Ўзбекистон Республикасининг «My Freighter» (Сentrum Air) янги авиакомпанияси киради.

самолёт
Фото: wikipedia.org

Авиакомпания Тошкент-Алмати йўналиши бўйича ҳафтасига икки марта (душанба ва пайшанба) мунтазам йўловчи қатновларини амалга оширишни бошлайди.

Кейин, 2025 йил 6 июндан бошлаб, ҳафтасига яна битта рейс (жума кунлари) қўшилади ва шу билан рейслар сонини ҳафтасига 3 тага етказади.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳаво қатновининг очилиши мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, бизнес, сармоявий, туризм ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Астана-Самарқанд йўналишида янги рейс йўлга қўйилиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар