15:10, 05 Сентябрь 2025 | GMT +5
                                        Ўзбекистоннинг қайси вилоятида энг кўп балиқ овланган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистондаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 53,2 минг тонна балиқ овланган.
                                              Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,4 % га ўсган.
2025 йилнинг январь–июнь ойларида Хоразм вилоятида 9,4 минг тонна балиқ овланган. Бу кўрсаткич республика бўйича энг юқори улушга эга бўлиб, жами овланган балиқларнинг 17,7 % ни ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида овланган балиқ ҳажми:
- Хоразм вилояти – 9,4 минг тонна
 - Тошкент вилояти – 5,4 минг тонна
 - Жиззах вилояти – 5,2 минг тонна
 - Андижон вилояти – 4,9 минг тонна
 - Қорақалпоғистон Респ. – 4,6 минг тонна
 - Сирдарё вилояти – 4,6 минг тонна
 - Навоий вилояти – 4 минг тонна
 - Фарғона вилояти – 3,8 минг тонна
 - Самарқанд вилояти – 3 минг тонна
 - Наманган вилояти – 3 минг тонна
 - Бухоро вилояти – 2,4 минг тонна
 - Сурхондарё вилояти – 1,8 минг тонна
 - Қашқадарё вилояти – 1,1 минг тонна
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда август ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,4 % га ошди.