17:09, 17 Июнь 2025 | GMT +5
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-апрель ойларида жами 29 134 та корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,2 % га ошган.
Улар ҳудудлар кесимида қуйидагича:
- Тошкент шаҳри – 6 363 та
- Тошкент вилояти – 2 743 та
- Фарғона вилояти – 2 558 та
- Хоразм вилояти – 2 464 та
- Самарқанд вилояти – 2 202 та
- Қашқадарё вилояти – 1 858 та
- Бухоро вилояти – 1 810 та
- Сурхондарё вилояти – 1 720 та
- Андижон вилояти – 1 512 та
- Наманган вилояти – 1 387 та
- Қорақалпоғистон Респ. – 1 370 та
- Жиззах вилояти – 1 303 та
- Навоий вилояти – 1 160 та
- Сирдарё вилояти – 684 та
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британияда Ўзбекистон маданияти ва миллий таомлари фестивали бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.