Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида кичик тадбиркорлик субъектлари кўпроқ фаолият юритмоқда
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 393 359 та кичик тадбиркорлик субъекти (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) фаолият юритмоқда.

Ушбу кўрсаткич йил бошидан буён 35 243 тага ошган.
Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, энг юқори улуш Тошкент шаҳрига тўғри келиб, жами сонига нисбатан 23,4 % ини ташкил этган.
Фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони ҳудудлар кесимида:
- Тошкент шаҳри – 91 916 та
- Тошкент вилояти – 38 140 та
- Самарқанд вилояти – 34 124 та
- Фарғона вилояти – 30 817 та
- Қашқадарё вилояти – 24 658 та
- Бухоро вилояти – 24 335 та
- Хоразм вилояти – 22 709 та
- Андижон вилояти – 21 890 та
- Наманган вилояти – 21 648 та
- Сурхондарё вилояти – 21 053 та
- Қорақалпоғистон Респ. – 18 915 та
- Навоий вилояти – 17 766 та
- Жиззах вилояти – 15 492 та
- Сирдарё вилояти – 9 896 та
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кондиционер тўғри келади?
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кир ювиш машинаси тўғри келади?
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта телевизор тўғри келади?