Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида аҳоли сони энг кўп

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 382 685 кишини ташкил этган.

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида  аҳоли сони энг кўп
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 684,9 минг кишига ёки 1,8 фоизга кўпайган.

Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони:

  • Самарқанд вилояти – 4 396,8 минг киши
  • Фарғона вилояти – 4 239,4 минг киши
  • Қашқадарё вилояти – 3 731,8 минг киши
  • Андижон вилояти – 3 533,9 минг киши
  • Наманган вилояти – 3 202,7 минг киши
  • Тошкент шаҳри – 3 195,9 минг киши
  • Тошкент вилояти – 3 174,6 минг киши
  • Сурхондарё вилояти – 3 024,9 минг киши
  • Бухоро вилояти – 2 112,2 минг киши
  • Хоразм вилояти – 2 075,0 минг киши
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 2 057,7 минг киши
  • Жиззах вилояти – 1 573,2 минг киши
  • Навоий вилояти – 1 115,0 минг киши
  • Сирдарё вилояти – 949,6 минг киши

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 38 миллион 236,7 минг нафарни ташкил этди.

Сўнгги хабарлар