Ўзбекистоннинг икки вилоятида давлат рўйхатидан ўтмаган қимматбаҳо дори воситаларини сотишга уринган фуқаролар қўлга олинди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистоннинг икки вилоятида «Ампициллин», «Виванарин», «Инфера» ва «Ferrovell» дори воситаларини рўйхатдан ўтказмасдан ва тегишли ҳужжатларсиз сотишга уринган шахслар аниқланди, деб хабар берди Kazinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

дәрі
Фото: Pixabay

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, Пастдаргом туманида яшовчи 1999 йилда туғилган фуқаро Хитойда ишлаб чиқарилган 3600 дона «S-Gen» дори воситасини 46 миллион сўмга (1,6 миллион тенгега) сотаётган вақтда қўлга олинган. Текширув давомида фуқарода мазкур дори воситасини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида сохта гувоҳнома борлиги аниқланди. Бундан ташқари, унинг уйи кўздан кечирилганда, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 240 дона ўрам “Виванарин” препарати топилган.

Худди шундай ҳолат Фарғона вилоятида ҳам кузатилди. Жумладан, 1989 йилда Қўқон шаҳрида яшовчи фуқародан 2400 дона “Ампициллин”, 1600 дона «Инфера» ва 1600 дона «Ferrovell» дорилари олиб қўйилди. У Наманган шаҳридаги дорихоналарга умумий қиймати 121,8 миллион сўм (4,3 миллион тенге) бўлган дори воситаларини жўнатаётган вақтида қўлга олинди.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг хулосасига кўра, ушбу дори воситаларини сотиш, ташиш ва фойдаланиш тақиқланган. Бунинг сабаби, улар тегишли стандартга риоя қилинмаган ва мувофиқлик сертификатларига эга эмаслар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги хабарлар