Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда қайси давлатларга сафар қилмоқда

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-май ойларида жами 2,7 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.

самолёт
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 574,1 минг нафарга ёки 26,4 % га ошган.

Жорий йилнинг дастлабки 5 ойида чет элга сафар қилган Ўзбекистон фуқаролари сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:

  • Қирғиз Республикаси – 1 189 793 нафар
  • Тожикистон – 501 657 нафар
  • Қозоғистон – 468 208 нафар
  • Саудия Арабистони – 145 262 нафар
  • Россия – 124 829 нафар
  • Туркия – 88 648 нафар
  • БАА – 71 352 нафар
  • Миср – 30 479 нафар
  • Таиланд – 16 555 нафар
  • Вьетнам – 15 802 нафар
  • Бошқа давлатлар – 93 253 нафар

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кондиционер тўғри келади?

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кир ювиш машинаси тўғри келади?

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта телевизор тўғри келади?

Сўнгги хабарлар